АсосийMadaniyat

“Сумбул” фильми илк бор катта экранда намойиш этилди

'“Сумбул” фильми илк бор катта экранда намойиш этилди'ning rasmi

“Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги” доирасида “Ўзбеккино” МА ва “Татаркино” билан ҳамкорликда “Бухорийлар” МЧЖ томонидан суратга олинган “Сумбул” фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Ахборот хизмати хабар берди. 

Премьера аввалида Ёшлар ижод саройининг катта залида татар миллати вакиллари мусиқали чиқишларини тақдим этишди. Шундан сўнг, “Сумбул” фильми ижодкорлари саҳнага таклиф этилиб, фильм ҳақидаги таассуротлари тўғрисида гапиришди.

Мазкур фильм драма жанрида бўлиб, унда татаристонлик Сумбул исмли қизнинг ёлғон муҳаббатга алданиши, қалб изтироблари ва кейинчалик, ўз бахтини топиши йўлидаги воқеалар тасвирланган.  

Фильм сценарий муаллифлари Рашид Маликов, Иффат Камалиев, режиссёрлар Рамиль Фазлиев, Рашид Маликов. Актёрлар Сабина Асанова, Элдар Ҳайдаров, Карим Мирҳодиев, Нигора Каримбоева.

 

 

    Бошқа янгиликлар