2021 йил 12 январь куни Тошкент шаҳрида “Санкт-Петербург давлат университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати хабар берди.
Қарорга мувофиқ, филиал:
- университетнинг алоҳида таркибий бўлинмаси ҳисобланади;
- таълим фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлайди;
- кадрлар тайёрлашни кундузги, кейинчалик сиртқи ва бошқа таълим шаклида олиб боради;
Филиалга талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бунда, давлат гранти асосида таълим олган филиал битирувчилари уч йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланади дейилади хабарда.
Қарорда белгиланишича, янги ташкил этилган чет эл олийгоҳи филиалида қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассислари бўйича кадрлар тайёрланади:
- Филология (шарқ тиллари бўйича);
- Мамлакатшунослик ва хорижий мамлакатлар иқтисодиёти (шарқ мамлакатлари бўйича);
- Биотиббиёт (кимё, физика, психология ва бошқалар).






