АсосийЖАМИЯТ

Пойтахтда бошқарувни йўқотган ҳайдовчи "Малибу"си билан тўхтаб турган икки "Ласетти"га урилди ва ағдарилиб кетди (видео)

Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.Дастлабки маълумотларга кўра, автоҳалокат ж...

'Пойтахтда бошқарувни йўқотган ҳайдовчи "Малибу"си  билан тўхтаб турган икки "Ласетти"га урилди ва ағдарилиб кетди (видео)'ning rasmi

Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, автоҳалокат жорий йилнинг 13 январь куни соат 10:00ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ш.Рашидов кўчасида содир бўлган. 

Ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган Б.М. "Малибу" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ушбу кўчада жойлашган "Mebel House" рўпарасига етган вақтида бошқарувни йўқотган ва йўл четида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги "Ласетти" ва ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган А.Ю. бошқарувидаги яна бир "Ласетти" русумли транспорт воситаларига урилиб, "Малибу" автомобили ағдарилган.

 

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар