АсосийЖАМИЯТ

Кино ҳафталик доирасида Бухорода учрашув ўтказилди

Бугун Бухоро вилоятида "Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги" доирасида киноижодкорлар била...

'Кино ҳафталик доирасида Бухорода учрашув ўтказилди'ning rasmi

Бугун Бухоро вилоятида "Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги" доирасида киноижодкорлар билан ижодий учрашув ташкил этилди.    

Учрашувда Бухоро вилояти Ёшлар иттифоқи етакчилари, Кенгаш раиси Шерзод Тилавов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нишон Отамуродов, “Шуҳрат” медали соҳиби Анвар Мавлонов, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Дониёр Неъматов, маҳоратли актёрлар Насрулло Нуров, Сирожиддин Вафоев, Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаби катта ўқитувчиси Рита Генжаева, Бухоро вилоят филиал раҳбари, актёр ва режиссёр Али Чориев ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ижодий учрашув сўнггида "Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинган кинорежиссёр Аюб Шаҳобиддиновнинг "Рангсиз тушлар" бадиий фильми намойиш этилди.

 

 

    Бошқа янгиликлар