1

Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди ва маъқулланди

СИЁСАТ 14.01.2021, 10:00
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди ва маъқулланди

Маълумки, амалдаги қонун ҳужжатларига биноан, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига Абдуқодир Тошқулов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабар қилди. 

Шундан сўнг депутатлар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига  Шерзод Ҳидоятов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1