2020 йилнинг якунлари бўйича асосий воситаларга киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 101,5 фоизни ёки 6,6 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов маълум қилди.
Инвестиция дастури доирасида 197 та лойиҳа амалга оширилди ва шунинг ҳисобига 38 минг иш ўрни яратилди. Бундан ташқари, ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида жами 59,1 трлн сўмлик 10 586 та лойиҳа амалга оширилди ва бу 131,5 минг янги иш ўрни ташкил этилишига имкон берди.
“Ташқи савдо фаолияти кўрсаткичларини кўриб чиқадиган бўлсак, 2020 йил якунларига кўра, экспорт ҳажми 15,1 млрд долларни ташкил этди. Шунингдек, 47 турдаги янги маҳсулотларни экспортга етказиб бериш йўлга қўйилди”,– дейди вазир ўринбосари.