АсосийЖамият

Қайроққум сув омбори бузилиб кетгани ҳақидаги хабар ортидан сирдарёликлар уйларини тарк эта бошлади. Вилоят ҳокими ярим тунда етиб борди (фото)

Сал аввал хабар қилганимиздек, 2021 йил 14 январь куни ярим тунда ижтимоий тармоқлар орқал...

'Қайроққум сув омбори бузилиб кетгани ҳақидаги хабар ортидан сирдарёликлар уйларини тарк эта бошлади. Вилоят ҳокими ярим тунда етиб борди (фото)'ning rasmi

Сал аввал хабар қилганимиздек, 2021 йил 14 январь куни ярим тунда ижтимоий тармоқлар орқали Тожикистон Республикаси ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омборининг ёрилиши натижасида сув тошқини содир бўлганлиги тўғрисида ёлғон хабарлар тарқалди.

Бу хабар тошқиндан зарар кўрган Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин каби туманларда жиддий ваҳима уйғотган. Айримлар ўз яшаш ҳудудини тарк этишга ошиққани ҳолатлар ҳам бўлди, дея хабар берди Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. 

Бундан хабар топган вилоят ҳокими туманларга етиб борган.  

Ғофуржон Мирзаев бу каби хабар тарқалишига хеч қандай асослар мавжуд эмаслигини билдирди. Аҳолини ёлғон миш-мишларга ишонмасликка ва саросимага тушмасликка чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ФВВ ушбу хабар ёлғон ва ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилди. 

Бошқа янгиликлар