Қайроққум сув омбори бузилиб кетгани ҳақидаги хабар юзасидан Сув хўжалиги вазирлиги баёнот берди

ЖАМИЯТ 15.01.2021, 10:08
Теглар: Фото, Қайроққум
Қайроққум сув омбори бузилиб кетгани ҳақидаги хабар юзасидан Сув хўжалиги вазирлиги баёнот берди

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 14 январь куни ярим тунда ижтимоий тармоқларда Тожикистон ҳудудида жойлашган “Баҳри тожик” (Қайроққум) сув омбори ёрилиши натижасида сув тошқини содир бўлганлиги тўғрисида ёлғон хабарлар тарқалди.

Макур хабарлар юзасидан Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги расмий муносабат билдирди. 

“Баҳри тожик” сув омборидаги гидроэлектр станцияси директори Файзулла Азизовнинг маълум қилишича, сув омборида ҳеч қандай муаммо йўқ, барча иншоотлар техник соз ҳолатда. Гидроэлектр станциясидаги агрегатлар одатдаги тартибда ишлаб турибди. Барча иншоотларнинг хавфсизлиги назоратга олинган. Сув омбори атрофидаги ҳудудларда яшовчи аҳоли саросимага тушиб, хавфсиз ҳудудларга кўчиб ўтаётгани ҳақидаги хабарлар ҳам асоссиз.

Бугунги кунда Қайроққум сув омборининг сув ҳажми 3 млрд. 443 млн. м³ бўлиб, сув омборига сувнинг кириши 892 м³/сек., сувнинг чиқиши эса 880 м³ /сек.ни ташкил этмоқда. Сув омборида охирги ўн кунлик давомида сув тўплаш ва сув чиқаришда ҳеч қандай кескин ўзгариш кузатилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида кечаю-кундуз фаолият юритадиган навбатчилик ташкил қилинган ҳамда диспетчерлик хизмати доимий ишлаб турибди. Шунингдек, республикамиздаги барча йирик сув иншоотларининг хавфсиз ишлаши яна бир бор назоратдан ўтказилди.

“Баҳри тожик” сув омборининг сув ҳажми ўзгариши бўйича қўшни Тожикистон Республикаси сув хўжалиги органлари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда “Ўзгидромет” маркази билан мунтазам алоқалар ўрнатилган бўлиб, сув омборининг ишлаш режими бўйича ҳар соатлик мониторинг юритиб борилмоқда.

Сув хўжалиги вазирлиги фуқароларни бу каби ёлғон миш-мишларга ишонмасликка ва хотиржамликка чақиради.

Эслатиб ўтамиз, “Баҳри тожик” сув омбори сувидан Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти Бекобод тумани, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳамда қўшни Қозоғистон Республикасининг экин майдонларини суғоришда фойдаланилади", дейилган Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ФВВ ушбу хабар ёлғон ва ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилди. 

Мавзуга доир:

Қайроққум сув омбори бузилиб кетгани ҳақидаги хабар ортидан сирдарёликлар уйларини тарк эта бошлади. Вилоят ҳокими ярим тунда етиб борди (фото)

Шарҳлар

Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Биринчи қор оғушидаги Тошкент (фоторепортаж)

05.12.2022, 20:26

"Ўзгидромет" башорат қилганидек, Ўзбекистонда қиш 1 декабрдан кириб келди. Дам олиш кунлари республикада ҳаво ҳарорати кескин тушиб, Нукусда -17 даражани, куни кеча Навоий вилоятида эса...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1