Коронавирусга қарши вакцина олингандан кейинги — ҳароратнинг кўтарилиши, кўнгил айниши аби аломатлар ёши катта ва соғлиғида муаммоси бор инсонларнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин, демоқда Соғлиқни сақлаш Норвегия агентлиги Сигурд Ҳортему Хелсинки. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
Норвегия дори воситалари агентлиги хабар беришича эмлашдан кейин 23 ўлимга оид хабарлар олинган. Ҳозирги вақтда уларнинг 13 таси кўриб чиқилмоқда.
Aгентлик Бош шифокори Сигурд Хортему, бу ҳарорат ва кўнгил айниш каби эмлашдан кейин умумий симптомлар соғлиғи заиф бўлган одамларнинг ўлимига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Маълумот ўрнида, Aмерика компанияси Пфизер ва немис БиоНТеч томонидан ишлаб чиқарилган дори билан эмлаш Норвегияда 27 декабр ойида бошланди. Ослода қариялар уйи аҳолиси биринчи бўлиб эмланди. Йил бошида турли аҳоли пунктларида уч кишини эмлашдан кейин ўлим ҳақида маълум бўлди. Расмий хабарларга кўра, бу эмлаш билан боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин. Ҳозирда ҳолатни ўрганиш учун тергов олиб борилмоқда.