Туркия “Халқаро Фатиҳ Султан Aнадолу Имам Ҳатиб” лицейининг “Ёшлар” газетасининг махсус сони учун таълим муассасасида таҳсил олаётган ватандошимиз Aҳмаджон Холмуродов билан интервью ташкил этилди. Бу ҳақда Узбектоуризм ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур интервю давомида ватандошимиз Ўзбекистон географияси, маданияти ва иқлими ҳақида сўзлаб берди.
“Ўзбекистон ҳавоси, географияси ва маданияти ҳақида бир сўз билан айтиш қийин, ундан фақат баҳра олиб яшаш мумкин. Зеро, Туркияга келишимдан олдин Ватаним ҳавосидан ўпкамни тўлдириб олган нафасим ҳайратини ҳамон қалбимда сақлайман”, - дейди Aҳмаджон Холмуродов.
Шунингдек, суҳбат давомида ватандошимиз ўзбек миллий таомлари, миллий маросимлари ва юртимиздан етишиб чиқиб, дунё тан олган улуғ мутаффаккирлари ҳақида ҳам батафсил сўзлаб берган. Жуда қизғин олиб борилган суҳбатда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти борасида сўз юритилган. Хусусан Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент ва Фарғона каби кўҳна ва навқирон шаҳарлар тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилган.