1

Нидерландиядан Ўзбекистонга юборилган почта жўнатмасининг ичидан йирик миқдордаги гиёҳвандлик моддаси чиқди

ЖИНОЯТ 15.01.2021, 16:18
Нидерландиядан Ўзбекистонга юборилган почта жўнатмасининг ичидан йирик миқдордаги гиёҳвандлик моддаси чиқди

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Нидерландиядан фуқаро Д.Н. номига келган почта жўнатмаси божхона ходимлари томонидан белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Маълум бўлишича, жўнатмада “ABD-BUTINACA” номли 498,82 грамм синтетик турдаги гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди. Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Д.Н.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ҳам борлиги аниқланди. 

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1