АсосийJinoyat

Ака ўз укасининг жиноятини фош этди

'Ака ўз укасининг жиноятини фош этди'ning rasmi

2021 йилнинг 10 январь куни соат 18:30 да 41 ёшлифуқароЁқубжон М.,Янгиқўрғон тумани “Бешбулоқ” маҳалласида яшовчи 30 ёшли Абдухомид А.,га тегишли “Nexia-2” русумли автомашинасини олиб қочган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Хабарда айтлишича, укасининг маст ҳолатда бегона автомашина ҳайдаб келганини кўрган Низомжон М., ўзининг фуқаролик бурчини англаган ҳолда дарҳол ҳудуд профилактика инспекторига бу ҳақда маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ёқубжон М.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар