АсосийЖАМИЯТ

Президент мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси негизида ҳалқ фаровонлиги, юрт...

'Президент мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси негизида ҳалқ фаровонлиги, юрт тинчлиги, қолаверса ҳар жиҳатдан Ўзбекистоннинг юксалиши, барқарорлигини янада мустаҳкамлаш масалалар баён этилди.

Бугунги кунда ушбу тарихий ҳужжатда ифода этилган ўзгартишларни кенг оммага, айниқса давлат хизматчилари, улар орқали аҳолининг барча қатламларига етказиш жуда катта аҳамият касб этади. Негаки, ўзининг ҳам ижтимоий ҳам иқтисодий ҳам ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланганлигини тўлақонли англаб етган халқнинг кайфияти ҳам, ҳаёт турмуши ҳам ўзгача кўтаринки, ижобий тус олади.

Бугун Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Тошкент кимё-технология институти декан муовини Феруз Уразов ва Тошкент кимё-технология институти кафедра доценти Рустам Маматовлар маърузалари билан қатнашиб, ушбу ҳужжатда белгилаб ўтилган масалалар, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, шунингдек, бу саъй-ҳаракатларнинг ижобий самараси юзасидан тушунтиришлар берди.

Тадбирда Бош прокуратура, Бош прокуратура Академияси масъуллари, шу билан бирга видеоконференцалоқа орқали Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган прокурор-тергов ходимлари иштирок этдилар.  

 

    Бошқа янгиликлар