Фаластинда 15 йил ичида илк бор президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтади. Парламент сайловлари 22 майга, президент сайловлари эса 31 июлга белгиланган дея хабар бермоқда Korrespondent.net.
Мамлакатнинг амалдаги Президенти Маҳмуд Aббос "демократик сайлов жараёнини" бошлашни буюрди.
"Президент сайлов комиссияси ва барча давлат аппаратларига ўз мамлакатининг барча шаҳарларида демократик сайлов жараёнини бошлаш тўғрисида кўрсатма берди", дейилади хабарда.
Ўз навбатида, Реутерс ёзишича амалдаги президент "шу тариқа узоқ йиллик ички тафовутларни йўқ қилмоқчи".
Эслатиб ўтамиз, Фаластин Исроил билан муносабатларни тиклайди. Ўз навбатида, Исроил Фаластин билан ярашиш зарурлигини эълон қилди ва турли соҳаларда ҳамкорликнинг кўплаб истиқболларига ишора қилди.