2020 йил давомида республика бўйича жами 1.723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов маълум қилди.
Ушбу инфографика орқали жавобгарликка тортилган мансабдорларнинг содир этган жиноят турлари билан танишишингиз мумкин.

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган.







