1

Самарқандда "опий" савдоси фош этилди

ЖИНОЯТ 17.01.2021, 15:50
Самарқандда "опий" савдоси фош этилди

Ургут туманида яшовчи 1990 йилда туғилган С.М. Ургут туманида яшовчи таниши 1979 йилда туғилган А.Ш. нинг яшаш уйига ўзи билан бир дона целлофан пакетига ўралган, оғирлиги тахминан  139.46 грамм “опий” гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда граммини 120.000 сўмдан сотиш мақсадида олиб келган. 

2021 йилнинг 12 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Ургут туман “Почвон” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида С.М. А.Ш.нинг яшаш уйида гиёҳвандлик моддасини истеъмоли учун қилинган шароитидан фойдаланиб, сим орқали чироқ ёрдамида истеъмол қилаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Самарқанд вилоят ИИБ ЭКБнинг маълумотномасига кўра тадбир давомида олинган модда 139,46 грамм “опий” гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1