АсосийДУНË

Қозоғистонликлар улкан қор одамларни ясашмоқда

Шу кунларда Қозоғистонда қордан улкан ҳайкалларни ясаш авж олмоқда. Хусусан, яқинда п...

'Қозоғистонликлар улкан қор одамларни ясашмоқда'ning rasmi

Шу кунларда Қозоғистонда қордан улкан ҳайкалларни ясаш авж олмоқда

Хусусан, яқинда пойтахт Нур-Султон шаҳрида баландлиги 10 метрли қор одам қад ростлади. Павлодар вилоятининг Луганск шаҳрида эса 7 метрли ана шундай ижод маҳсули яратилди.

Уларни маҳаллий мактаб ўқувчилари ясашяпти. Буларнинг барчасини шунчаки ҳавасга, ёшлик ғайратига йўйиш тўғри бўлмайди. Ёшлар мамлакатда шу бўйича эълон қилинган онлайн-танловда ғалаба қозонишмоқчи. Биринчи ўринга 570 минг тенге(14 млн. сўмдан зиёд) мукофот пули берилади.  

    Бошқа янгиликлар