Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг хабар беришича, бугун, 18 январда кундуз куни республика ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий йўналишда шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 13-18° илиқгача исийди.
Пойтахтимизда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кучсиз шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13-15° илиқ атрофида бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бироз шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Қор кўчиши хавфи бор. Ҳаво ҳарорати 9-14° илиқни ташкил этади.