Ижтимоий тармоқларда "Андижон вилояти туман-шаҳарлари қачон ўз сайтига эга бўлади?" сарлавҳаси остида тарқалган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.
"Ҳозирги кунда бир қатор туман ҳокимликларининг расмий веб-саҳифалари 2016 йилда ташкил этилганлиги, хозирги кун талабига жавоб бермаслигини инобатга олган ҳолда туман ҳокимликларининг веб-саҳифалари такомиллаштириш, қўшимча рубрикалар ташкил этиш ва ўқувчилар учун қулай интерфейс яратиш мақсадида қайта ишлаш жараёнида эканлигини маълум қиламиз", дейилади Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабариди.






