АсосийJamiyat

1 млрд сўмлик моддий ва маънавий зарар ундирилди

'1 млрд сўмлик моддий ва маънавий зарар ундирилди'ning rasmi

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига 30 та моддий ва маънавий зарарни қоплаш юзасидан мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Матбуот хизмати Даракчи нашрига маълум қилди.

Мазкур мурожаатлар асосида истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд органларига даъво аризалари киритилиши ва ижобий ҳал этилиши натижасида 1 139 471 812 (бир миллиард бир юз ўттиз тўққиз миллион тўрт юз етмиш бир минг саккиз юз ўн икки) сўм моддий ва маънавий зарарлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

    Бошқа янгиликлар