АсосийDunyo

Путин Россия қурилиш майдонларига меҳнат муҳожирлари қабулини соддалаштиришга кўрсатма берди

'Путин Россия қурилиш майдонларига меҳнат муҳожирлари қабулини соддалаштиришга кўрсатма берди'ning rasmi

2021 йил 1 мартга қадар Россия ҳукумати президентга бошқа мамлакатларнинг меҳнат муҳожирларини қурилиш майдончаларида ишлашга жалб қилишнинг соддалаштирилган тартиби бўйича таклифларни киритиши керак деб ёзмоқда rbc.ru сайти.

Хабарда айтилишича, "МДҲнинг айрим мамлакатлари" фуқароларини қурилиш-монтаж ишларини бажаришга жалб қилишнинг соддалаштириш режалаштирилмоқда.

Aввалроқ, Москва қурилиш бошқармаси шаҳар қурилиш майдончаларида ишчилар етишмаслиги ҳақида эълон қилганди. Бўлим бошлиғи Рафиқ Загрутдиновнинг сўзларига кўра, 2020 йил декабр ойида Москва қурилиш майдонларида тахминан 60-65 минг ишчи ишлаган, кадрлар этишмаслиги 10 минг ходимга баҳоланган.

Россия Қурилиш вазирлиги декабр ойида мамлакатнинг 50 минтақасида ишчи кучи этишмаслиги ҳақида эълон қилди. Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Роспотребнадзор билан мигрант қурилиш ишчиларининг Россияга кириши тўғрисидаги таклифларни тайёрлади ва ҳужжатни ҳукуматга кўриб чиқиш учун юборди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар