ИИВ ЙҲХББ Наманган вилояти ва Тошкент шаҳрида ЙТҲ натижасида ағдарилиб кетган "Спарк" автомашиналари билан боғлиқ ҳолатларга аниқлик киритди.
Жорий йилнинг 13 январь куни соат 10:30ларда, Наманган вилояти, Наманган тумани, Навқирон МФЙ ҳудудида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган А.Р. "Спарк" русумли автомобилни бошқараётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан бошқарувни йўқотган ва автомобиль йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Шунингдек, кеча, 18 январь куни соат 06:45ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, КХАЙ ва Беруний кўчалари кесишган "Орзу" чорраҳасида, ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган И.Э. бошқарувидаги "Спарк" ва ҳайдовчи, 1968 йилда туғилган О.М. бошқарувидаги яна бир "Спарк" русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида ҳайдовчи О.М. бошқарувидаги "Спарк" автомобили ағдарилган.


Ҳодиса натижасида ҳайдовчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда, дейилади ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида.






