Ёзилишича, ўтган йили давомида туманда банклар томонидан фуқароларнинг мурожаатларига тегишли тартибда жавоб бермаслик ҳолатлари кўп кузатилган.
«Банклар томонидан фуқароларга «Ҳар бир оила - тадбиркор» дастури доирасида тадбиркорлик қилиши учун маблағлар ажратилмасдан қолиш ҳолатлари кузатилди», — деган туман прокурори Ҳусниддин Бобомуродов.
Прoкурорнинг таъкидлашича, ушбу ҳолатларга сабабчи бўлган банк ходимлари тегишли тартибда жавобгарликка тортилган.






