Жорий йил январь-декабрь ойлари давомида республикамизга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 6,03 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 17 млн. АҚШ долларига ёки 0,3 фоизга ошган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.
Чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори эса 1,20 млрд. АҚШ долларига етиб, ўтган йилга нисбатан 157 млн. АҚШ долларига ёки 15 фоизга ошган.






