1

Автомашиналар "тонировка"сидан бюджетга қанча пул тушди?

ЖАМИЯТ 19.01.2021, 13:08
Теглар: автомашина, Тонировка
Автомашиналар "тонировка"сидан бюджетга қанча пул тушди?

85 мингга яқин автомашинанинг “тонировка”си учун 302 миллиард сўмдан ортиқ пул тўланган дея хабар бермоқда Уза мухбири.

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 18 июль 2018 йилдаги 547-сонли қарори асосида бугунги кунда ҳар бир автомобилнинг орқа ойналари ёки олд-орқа ойналарини тўлов асосида ўзгартириш қорайтиришга рухсат берилди. Натижада давлат бюджетига бир неча юз миллиард сўм қийматида тушумлар кела бошлади.  

Шунингдек, юқоридаги ҳукумат қарорига 2019 йил 2 августдаги 646-сон ва 2020 йил 9 октябрдаги 635-сон қарорлари билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, “тонировка” нархлари икки баробарга арзонлаштирилди.  

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2018 йил 29 августдаги қарорига мувофиқ автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш ва ўзгартириш бепул амалга ошириладиган давлат органлари рўйхати тасдиқланган бўлиб,  ушбу қарорга мувофиқ Ички ишлар вазирининг 2019 йил 10 февралдаги буйруғи билан хизмат енгил автотранспорт ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсат бериладиган Ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг рўйхати тасдиқланди.  

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДЙҲХХ органлари томонидан автотранспорт воситаларидан уларнинг ойнасини тусини ўзгартириб (қорайтириб) фойдаланиш учун:

- 2019 йил 5 августдан (646-сонли қарор кучга киргандан сўнг) 2019 йил 31 декабрь кунига қадар 31.367 та рухсатнома берилиб, жами 113 млрд. 980 млн. сўм пул маблағлари;

- 2020 йил 1 январдан 31 декабрь кунига қадар 50.758 та рухсатнома берилиб, жами 188 млрд. 395 млн. сўм пул маблағлари;

- 2020 йил 1 январдан 9 октябрь кунига қадар 28326 та рухсатнома берилиб, жами 135 млрд. 638 млн. сўм пул маблағлари;  

- 2020 йил 10 октябрдан (635-сонли қарор кучга киргандан сўнг) 31 декабрь кунига қадар 22.432 та рухсатнома берилиб, жами 52 млрд. 757 млн. сўм пул маблағлари;

- 2019 йил 5 августдан 2020 йил 31 декабрь кунига қадар 82.125 та рухсатнома берилиб, жами 302 млрд. 635 млн. сўм пул маблағлари Ҳукумат қарорига асосан тўлов сифатида ундирилган.

Юқридаги рақамлардан кўриниб турибдики, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 635-сон қарори кучга киргач, (енгил шахсий автомобилларни орқа ён ойналарини тусини ўзгартириш (қорайтириш) БҲМнинг 10 бараваридан (2 млн. 230 минг) БҲМнинг 5 бараварига (1 млн.115 минг) ўзгартирилган) фуқароларимиз томонидан автомобилларни орқа ён ойналари тусини ўзгартириш (қорайтириш)га талаб ортиб кетган, яъни илгари бир кунда ўртача 120 та рухсатнома берилган бўлса, қарор кучга киргач, бир кунда ўртача 320 та рухсатнома берила бошланган” дейилади Миллий ахборот агентлиги хабарида.  

Шарҳлар

Янги тартиб билан "Тонировка" қилиш учун рухсатномаларни бериш енгиллаштириладими?

05.08.2021, 16:40

Янги тартиб билан "Тонировка" қилиш учун рухсатномаларни бериш енгиллаштириладими? Унинг тартиби қандай бўлади?АОКАда бўлиб ўтган брифингда  Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева аҳолидан келган...
Ўзбекистонда "тонировка" нархи икки баробарга арзонлашдими? ЙҲХББ аниқлик киритди

15.02.2021, 16:59

Бугун, 15 февраль куни ижтимоий тармоқларда «тонировка» нархлари икки бараварга арзонлашгани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати буни асоссиз хабар дея изоҳлади.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил...
1 апрелдан бошлаб Ягона портал орқали «тонировка»га рухсатнома олиш мумкин бўлади

08.02.2021, 16:20

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳам...
Фарғонада автомашина ўғирлаган уч зўравон аниқланди

20.01.2021, 12:56

2021 йилнинг 15 январь куни Фарғона вилоятида уч зўравон ёлғиз киракаш ҳайдовчини бўғзига пичоқ тираб, машинасини олиб қочди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди. Хабарда айтилишича,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1