Фазлиддин Маҳаматов турмуш ўртоғи билан биргаликда Cobalt русумли автомобилда ҳаракатланиб келаётиб, йўлнинг хавфли бурилиш жойига келган пайтда тезликни камайтиради. Худди шу вақтда Бектемир тумани томонидан ҳаракатланиб келаётган 1997 йилда туғилган Рустам Маҳмудов бошқарувидаги HOWO русумли юкмашинаси қарши йўлга чиқиб кетиб, бир неча сония ичида Cobalt устига ағанаган.
ЙТҲга, хавфли бурилишда керакли белгилар ўрнатилган бўлишига қарамай, 23 ёшли ҳайдовчи тажрибасизлиги ва йўл қоидаларига амал қилмагани сабаб бўлган. ЙТҲ оқибатида, Cobalt салонида бўлган, 1988 йилда туғилган Камола Маҳаматова олган оғир тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. HOWO хайдовчисининг иш жойида олиб борилган суриштирувларда 23 ёшли хайдовчининг иш бошлаганига бор ёғи 5 кун бўлгани аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ишлари амалга оширилмоқда.






