1

Тошқулов қишлоқдан, у қишлоқ „ҳидини“ билади — Шавкат Мирзиёев янги олий таълим вазири ҳақида

СИЁСАТ 19.01.2021, 20:44
Тошқулов қишлоқдан, у қишлоқ „ҳидини“ билади — Шавкат Мирзиёев янги олий таълим вазири ҳақида

Аввал хабар қилганимиздек, Президент раислигида маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини янада оширишга қаратилган вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор бўлиб ўтди.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев яқинда тайинланган олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов кўплаб вазифалар юклатилганини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

 «Агар унга қандайдир ректор ёқмаса, у ректор кетади. Мен унга катта вазифалар юкладим. У ухламай ишлайди», — деди давлат раҳбари. Шавкат Мирзиёев ректорлар дарс бермаслигини танқид қилиб, дарс бермаган тақдирда тарбия ва маданият масалалари билан шуғулланиш лозимлигини таъкидлади.

«Янги вазир Абдуқодир Тошқуловни синаш шарт эмас. Мен уни синаб бўлдим. Агар унга қандайдир ректор ёқмаса, у (ректор) кетади. Мен унга катта вазифалар юкладим. У ухламай ишлайди», — деди давлат раҳбари.

«Тошқулов қишлоқдан, у қишлоқ „ҳидини“ билади, муаммоларни билади. Кўпчилик айтяпти: „Кўрамиз, қанча чидай оларкан“ деб. Кўрамиз. Мен биламан буни ким айтганини», — деган Шавкат Мирзиёев.

Президент Абдуқодир Тошқулов баъзи ректорларга ёқмаслиги мумкинлигини ҳам таъкидлаган. «Ректорларнинг кўпи ташаббус кўрсатмайди, 15:00 дан кейин проректорларга топшириқ бериб, уйига кетади, талабаларнинг квартирадаги шароитлари билан қизиқмайди», — деган у.

Шавкат Мирзиёев ректорлар дарс бермаслигини ёки фақатгина 10% вақтини дарс беришга ажратишини айтган. Ректорлар дарс бермаса, тарбия ва маданият масалалари билан шуғулланиши кераклиги таъкидланган.

Давлат раҳбари олдинги олий таълим вазири Иномжон Мажидов ҳақида ҳам фикр билдириб «аравани торта олмаган"лигини таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1