АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёда 6 нафар етим болага оналик қилаётган аёлга Зойир Мирзаев 30 миллион сўм маблағ ажратди

 Косонлик қаҳрамон аёлга 30 миллион сўм моддий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Қашқадарё в...

'Қашқадарёда 6 нафар етим болага оналик қилаётган аёлга Зойир Мирзаев 30 миллион сўм маблағ ажратди'ning rasmi

 Косонлик қаҳрамон аёлга 30 миллион сўм моддий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, вилоят ҳокими ва ёш ҳоким қабулига келган Маҳбуба Мўминова ўзининг икки нафар фарзандидан ташқари олти нафар болаларга ҳам оналик меҳрини бериб келаётгани ҳамда муаммолари ҳақида гапирган.  

Маҳбуба опага вилоят ҳокими Зойир Мирзаев “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан 30 миллион сўм маблағ ажратилишини маълум қилди. Эртага фарзандлари Қарши шаҳрига келиб, кийим-бош олиб беришда ҳомийлик қилишини билдирган вилоят раҳбарлари билан дўкон ҳам айланишади.  

Туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг қўшимча қилишича, оилани туман ҳокими А.Бойқараев ҳам доимий оталиққа олган. Карантин даври бошланганидан буён "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан уларга доимий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган. Шунингдек, савобталаб тадбиркор Р.Умаров ҳомийлигида оилага сигир ва бузоқ ажратилган.

Кўнгли ярим болаларга меҳр қўлини чўзган оила Давлатимизнинг ҳам доимий эътиборида бўлади, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар