Ижтимоий тармоқда “Кобальт ҳайдовчисига Спарк томонидан содир этилган қоидабузарлик хати келибди” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалган эди.
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, видео лавҳада кўрсатилиб ўтилган жарима солиш тўғрисидаги қарор ўрганилганда, Фарғона вилояти ИИББ ЙҲХБ масъул ходими томонидан хатоликка йўл қўйилгани аниқланган. Яъни, 2021 йилнинг 12 январь куни соат 13:41да Фарғона вилояти, “Соҳибқирон кўчаси” йўналишида 1969 йилда туғилган, “Спарк” русумли, 10 С 715 РА рақамли автомобиль ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланганлиги махсус мослама ёрдамида қайд этилган. Қайд этиш вақтида автоматик тарзда 40 С 715 РА рақамдаги “Р” ҳарфи “R” бўлиб, 40 С 715 RA рақами билан қайд этилганлиги, масъул назоратчининг эътиборсизлиги сабаб, ушбу жарима “Кобальт” русумли, 40 С 715 RA давлат рақам белгили автомобиль эгасининг яшаш манзилига юборилганлиги маълум бўлган.
Айни вақтда ушбу қоидабузарлик юзасидан “Кобальт” русумли, 40 С 715 RA давлат рақам белгили автомобиль мулкдори М.М.га нисбатан тасдиқланган жарима солиш тўғрисидаги қарор белгиланган тартибда бекор қилинган.

Шунингдек, ушбу хатоликка йўл қўйган назоратчи масъулга нисбатан Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.






