Қўшма Штатларнинг амалдаги президенти республикачи Доналд Трамп бугун, 20 январь куни Оқ уйни тарк этиб, туш вақтига режалаштирилган Жозеф Байденнинг инаугурациясини кутмасдан Флорида томон йўл олди.
Трампнинг аввалроқ тарқалган режалар графигида у фаолиятини тугатгач, биринчи хоним Мелания Трамп билан бирга Флорида штатининг Палм-Бич шаҳрига боришини кўрсатилганди.
Эслатиб ўтамиз, AҚШда сайловлар 3-ноябрь куни бўлиб ўтди. 14 декабрь куни сайловчилар натижаларни маъқуллади, унга кўра Байден янги давлат раҳбари бўлди. Трамп мағлубиятини тан олмади ва бир қатор штатларда овозларнинг қайта санаб чиқилишини талаб қилиб, судга мурожаат қилди. Бироқ, Оқ уй раҳбари адвокатларининг ҳаракатлари муваффақиятсиз тугади, уларнинг даъволари, AҚШ Олий суди томонидан ҳам рад этилди. Сенат ва Конгресс Вакиллар Палатаси 6 январь куни қўшма йиғилишда Байденнинг ғалабасини маъқуллади, унинг инаугурацияси 20 январь куни тушда Капитолий зинапоясида бўлиб ўтиши белгиланди.






