АсосийЖАМИЯТ

Қозоғистон делегацияси Эшонобод қишлоғида меҳмон бўлди (фото)

Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти акими У.Шукеев бошчилигидаги делегация Тошке...

'Қозоғистон делегацияси Эшонобод қишлоғида меҳмон бўлди (фото)'ning rasmi

Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти акими У.Шукеев бошчилигидаги делегация Тошкент вилояти Чиноз туманидаги Эшонобод қишлоғида миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар билан танишди.

Эшонобод қишлоғи туман марказидан 20 километр олисда, қўшни давлат билан чегара ҳудудда жойлашган. Бу ерда ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик ва бошқа миллатларга мансуб 3,2 минг аҳоли истиқомат қилади. “Обод қишлоқ” дастури натижасида янги қиёфага кирган мазкур ҳудудда катта ҳажмдаги қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди

Янги барпо этилган 200 ўринли Маданият саройи кўп миллатли қишлоқ ёшларининг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъат, компьютер технологиялари билан машғул бўлиши учун имконият яратди. Шунингдек, “Китобхонлар боғи” барпо қилинди. Унинг марказидаги Китоб монументи эса ёшларни китоб билан дўст бўлишига, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътиборнинг белгисидир. Бу ерга кирган инсон мамлакатимиз ва жаҳондаги энг нодир меъморий обидаларнинг ихчам макетларини кўриб завқланади. 

Меҳмонларга ўзбек, қозоқ, тожик, рус ва татар миллатларининг урф-одатлари, миллий таомлари, намойиш этилди.

Бошқа янгиликлар