1

Янгиҳаёт туманида янги суд ташкил этилади

ЖАМИЯТ 21.01.2021, 14:12
Теглар: Суд, Янги ҳаёт тумани
Янгиҳаёт туманида янги суд ташкил этилади

2021 йил 20 январ куни “Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан суд тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Тошкент шаҳрида Янгиҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди ташкил этилади.

Янгиҳаёт тумани:

  • Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди;
  • Тошкент туманлараро иқтисодий суди;
  • Тошкент туманлараро маъмурий судининг юрисдикция ҳудудига киритилади.

Жиноят ишлари бўйича Сирғали, Мирзо Улуғбек туман (Тошкент шаҳри) ҳамда Каттақўрғон шаҳар (Самарқанд вилояти) судларининг биттадан судья ва биттадан судья ёрдамчиси штат бирликлари Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судига ўтказилиши белгиланди.

Шарҳлар

Тошкентда 100 нафар одамни алдаб, 55 нафарини хорижга юборган жиноий гуруҳга суд ҳукми ўқилди (видео)

30.11.2022, 21:19

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида 100 нафар жабрланувчини ишончига кириб, қарийб 550 миллион сўмни талон тарож қилган 3 нафар судланувчига оид жиноят иши...
Нукус воқелари бўйича бўлиб ўтаётган судда асосий айбдор Даулетмурат Тажимуратов Қуръони Каримни келтиришни сўради

28.11.2022, 12:43

Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 28 ноябрь куни Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши...
Тошкентда ичимлик рекламасида беҳаё ҳаракатлар қилганлар жаримага тортилди (видео)

27.10.2022, 19:44

Ижтимоий тармоқларда икки нафар қизнинг беҳаё ҳаракатлари акс этган видео тарқалиб кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан Ю.Б. ҳамда...
Тошкентда 18 ёшли қизни бўғиб ўлдирган йигит 12 йилга қамалди (видео)

18.10.2022, 13:41

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судининг очиқ суд мажлисида қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этганликда айбланган, 1999 йилда туғилган жиноятчи оид суд иши кўриб чиқилди,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1