АсосийDunyo

100га яқин мактаб ўқувчиси оммавий заҳарланди

'100га яқин мактаб ўқувчиси оммавий заҳарланди'ning rasmi

Россия Тергов қўмитаси Москва вилоятида мактаб ўқувчиларининг заҳарланиши бўйича жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда давлатнинг расмий нашрлари маълум қилди.

Хабар қилинишича, Москва яқинидаги Красноармейскда икки мактабнинг деярли 100 нафар ўқувчиси заҳарланган. Бу воқеага таълим муассасаларига озиқ-овқат етказиб берувчи Евгений Пригожиннинг айби сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Иш, хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарлар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёки сотиш ёки хизматлар кўрсатиш (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 238-моддаси 1-қисми) моддаси бўйича текширув натижаларига кўра қўзғатилган, дейилади воқеа юзасидан терговчилар томонидан берилган изоҳда.

Терговнинг дастлабки маълумотларига кўра, 19 ва 20 январь кунлари Красноармейскдаги иккита мактабнинг 91 ўқувчиси ва ошхоналарнинг 2 ходими соғлиғи ёмонлиги ҳақида шикоят билан тиббий муассасаларга мурожаат қилишган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Хусусан, ҳужжатлар текширилмоқда, мактабларга озиқ- овқат етказиб берувчи корхонада текширувлар ўтказилмоқда ва озиқ-овқат намуналари ўрганилмоқда.

Медиа нашрининг хабар беришича, ушбу мактабларга истеъмол маҳсулотларини етказиб берувчи тадбиркор Евгений Пригожин Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг яқин ҳамкори бўлган.

    Бошқа янгиликлар