АсосийJinoyat

Ўртачирчиқ туман ҳокимлиги ходимига фуқаролардан бири тан жароҳати етказди

'Ўртачирчиқ туман ҳокимлиги ходимига фуқаролардан бири тан жароҳати етказди'ning rasmi

Ўртачирчиқ туман ҳокимлиги ходимига фуқаролардан бири тан жароҳати етказди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилоят прокуратураси расмий баёнот берди.

Ўртачирчиқ туманида яшовчи фуқаро Б.А., 19.01.2021 йил Ўртачирчиқ туманида жойлашган низоли хонадонга туман ҳокимининг эгалик ҳуқуқи бериш ҳақидаги қарори қабул қилинмаётганлиги, бунга туман ҳокимлиги ходими Т.С. тўсқинлик қилаётганлиги важидан у билан ўзаро жанжаллашиб, ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унинг қорин қисми ва чап оёғи сон қисмига уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 19.01.2021 йилда Ўртачирчиқ туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “б,л” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи Б.А. ЖПК талаблари асосида ушланган.

Ҳозирда Ўртачирчиқ туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар