АсосийJamiyat

Чироқчида МИБ вакиллари болаларни онасига қайтарди

'Чироқчида МИБ вакиллари болаларни онасига  қайтарди'ning rasmi

Чироқчи туманида яшовчи фуқаро Г.Тағаева оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғи З.Тўйчиевнинг уйидан кетишга мажбур бўлди. Воқеа тавсилотларини "darakchi.uz"га МИБ Ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, 3 ёшли қизини олиб кетишига турмуш ўртоғи қаршилик қилган. Шундан сўнг жабрланувчи фарзандини қонуний йўл билан ўз тарбиясига олиш учун судга мурожаат қилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг вояга етмаган 2018 йилда туғилган Д.Нурмаматовани онаси Г.Тағаеванинг тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси Чироқчи туман бўлими иш юритувида келиб тушган.  

Бўлим давлат ижрочилари томонидан қарздорга вояга етмаган фарзандини онасига ихтиёрий равишда топшириш тўғрисида ёзма ва оғзаки равишда бир неча маротаба огоҳлантирилган. Лекин қарздор суд қарорини бажаришдан бош тортган.

Шунга кўра, давлат ижрочилари томонидан тегишли органлар ва холислар иштирокида мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланиб, фарзанд онаси тарбиясига олиб берилди ҳамда ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар