АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 15 даражагача совуқ бўлади

'Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 15 даражагача совуқ бўлади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 22 январь куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. УНга кўра:

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 1-3° совуқ бўлади.

 

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° совуқ, кундузи 3-8° совуқ бўлади.

 

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° совуқ бўлади.

 

ТОШКЕНТ, СИРДАРЁ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° совуқ бўлади.

 

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

 

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

 

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10° совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар