Пайшанба куни, тахминан соат 15:00 дан Хоразм вилоятининг кўплаб ҳудудларида, шу жумладан Урганчнинг маъмурий марказида электр энергия таъминотида узилишлар кузатилди. Маълум қилинишича, соат 23:00 да ҳам одамлар электр энергиясиз бўлган.
Хоразм ҳудудий электр тармоқлари АЖ ўзининг Telegram-каналида узилишлар қийин об-ҳаво шароити билан боғлиқлиги ҳақида хабар қилди. Вилоятда қор ёғиб, кучли шамол кузатилган.
Юзага келган электр энергиясидаги узилишларни бартараф этиш учун барча ходимлар жалб қилиниб тезкор ишлар ташкиллаштирилган, дейилади хабарда.



Бундан ташқари, Қашқадарё вилоятининг бир қанча ҳудудларида ҳам электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Шу сабабдан “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари”АЖ вилоят аҳолисини носозликлар юзасидан огоҳлантирди.
Вилоятимизга кириб келган ноқулай об-ҳаво (баъзи ҳудудларда кучли шамол, қор) оқибатида айрим ҳудудларимиз электр таъминотида узилишлар содир бўлмоқда. Айни вақтда юзага келган электр энергиясидаги узилишларни бартараф этиш учун барча ходимлар жалб қилиниб, тезкор ишлар ташкиллаштирилган.






