АсосийДУНË

Энг йирик Covid-19 вакцинасини ишлаб чиқарувчи компания ёниб кетди (фото ва видео)

Кеча, 20 январь куни Ҳиндистоннинг Серум институти - дунёдаги энг йирик Covid-19 вакцинаси...

'Энг йирик Covid-19 вакцинасини ишлаб чиқарувчи компания ёниб кетди (фото ва видео)'ning rasmi

Кеча, 20 январь куни Ҳиндистоннинг Серум институти - дунёдаги энг йирик Covid-19 вакцинасини ишлаб чиқарувчи компания ёниб кетди. Ёнғин сабаб камида беш киши ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда. Компаниянинг таъкидлашича, аланга Covid-19 вакцинасини ишлаб чиқаришга таъсир қилмайди.

Fire at Serum Institute: Uddhav Thackeray likely to visit facility on  Friday - India News

Маҳараштра штатининг жанубидаги Пуне шаҳри мери Мурлидхар Мохолнинг айтишича, ўт ўчирувчилар томонидан аланга ўчирилгандан сўнг вайроналар орасидан бешта жасад топилган.

Маҳолнинг айтишича, қурбонлар, қурилиш ишчилари бўлган. Унинг сўзларига кўра, ёнғин сабаби аниқланмаган ва зарар миқдори ҳозирча аниқ эмас.

VIDEO: 5 Die In Blaze On Campus Of World's Largest Vaccine Maker - Zenger  News

Ҳиндистоннинг Серум институти компаниясининг бош ижрочи директори Aдар Понавалланинг таъкидлашича, ёнғин сабаб вакцина ишлаб чиқаришда ҳеч қандай пасайиш бўлмайди, чунки компанияда ишни давом эттириш учун етарли имкониятлар мавжуд.

Ёнғин Covid-19 вакциналарини ишлаб чиқарадиган биноларга ва 50 миллион дозадаги вакцина захирасига зарар етказмаган.

Суратларда бинодан катта тутун чиқаётгани ва лаборатория костюмларидаги ўнлаб компания ишчилари бинони тарк этаётгани акс этган.

Ҳиндистоннинг Серум институти дунёдаги энг йирик вакциналар ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади ва AстраЗенеcа-Оксфорд университети билан ҳамкорликда вакцина ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзолаган.

Компаниянинг бош ижрочи директори Aдар Понавалла ўтган ой Associated Press'га берган интервюсида 2021 йил охирига қадар ишлаб чиқариш қувватини йилига 1,5 миллиард дозадан 2,5 миллиард дозага етказиш режалаштирилаётганини айтганди. 

    Бошқа янгиликлар