Аввал хабар берганимиздек, Бухоро шаҳрида ўтаётган Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Унда Ботир Зарипов Бухоро вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.
Шунингдек, Фарҳод Умаров Вобкент тумани ҳокими этиб тайинланди.
Ш️унингдек, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Нозимжон Холмуродов тайинланди.







