АсосийJamiyat

Ўзбекистон номзоди Бутунжаҳон туризм ташкилоти Ижроия кенгашига аъзоликка қўйилди

'Ўзбекистон номзоди Бутунжаҳон туризм ташкилоти Ижроия кенгашига аъзоликка қўйилди'ning rasmi

Ўзбекистон делегацияси БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (БТТ) Ижроия кенгашининг 113-сессиясида иштирок этди.  Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати хабар берди.

Йиғилишда Ўзбекистон томон илгари сурилаётган номзодларни тарғиб қилишга доир тақдимот ўтказилди.

2021-2023 йиллар давомида Ўзбекистон номзодини БТТ Ижроия кенгашига аъзоликка қўйилган.

Таъкидлаш жоизки, тадбир доирасидаги чиқишларда Кенгашга кўрсатилган номзодлар орасида Ўзбекистоннинг имкониятлари жуда юқори эканлиги таъкидланди.

Ташкилот Ижроия кенгашига аъзо бўлиш Ўзбекистоннинг глобал миқёсда туризм соҳасида олиб борилаётган сиёсатда бевосита иштирок этиши ҳамда унда мамлакатимиз манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида хизмат қилади.

2023 йилда БТТ Бош Ассамблеяси 25-сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш масаласи кўтарилди. Бунинг учун Самарқанд шаҳрида мавжуд ва келаси 3 йилда амалга ошириладиган кенг кўламли ишлар ҳақида маълумот берилди. Ушбу таклиф қабул қилинган тақдирда, Ўзбекистон биринчи маробта  БМТ таркибидаги ташкилотларнинг илк Бош ассамблеясиga мезбонлик қилади.

“Бош Ассамблеяга мезбонлик қилиш жаҳон туризм индустриясининг етакчи вакиллари, ишбилармонлар ва инвесторларни Ўзбекистонга жалб қилиш, 158 та аъзо давлатнинг 2 мингдан ортиқ делегация вакиллари ташрифини ташкил этиш орқали туризм соҳасидан тушадиган даромадни ошириш имконини беради”, - деди Ўзбекистон делегацияси раҳбари – Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдухакимов.

Бошқа янгиликлар