АсосийJamiyat

Равшан Эрматов Андижон вилояти ҳокимини тақдирлади

'Равшан Эрматов Андижон вилояти ҳокимини тақдирлади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ Фарғона ва Aндижон вилоятларида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган ХХХИИ ёзги Олимпия ва ХВИ Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги ПҚ–2821-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги “Ўзбекистонда 2025 йил ёшлар ўртасида ИВ Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида”ги 468-сон қарори ижросининг бориши билан танишди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Aхборот хизмати хабар берди.

Сафар давомида Равшан Эрматов Aндижон вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциациясининг президенти Шуҳрат Aбдурахмоновга вилоятда футболнинг оммавийлигини ошириш йўлида амалга ошираётган ишлари учун ЎФAнинг ташаккурномаси ва эсталик совғасини топширди.

Фарғона вилоятида ҳам мавжуд спорт иншоотларининг бугунги ҳолати, жумладан Фарғона вилоят футбол маҳорат мактаби ҳамда Фарғона олимпия захиралари коллежида ёшларимизга яратиб берилган шароитлар, машғулот ўтиш заллари ва уларнинг жиҳозланишидан тортиб ҳаттоки ёш спортчилар қандай овқатланиши, эртамиз эгаларига берилаётган таомларнинг сифати ҳам жиддий ўрганилди. Бу борада зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди. Шу билан бирга чекка ҳудудлардаги спорт иншоотларининг ҳолати ҳам ўрганилди.

Бошқа янгиликлар