АсосийЖАМИЯТ

Пойтахтдаги 10 та кўчада махсус автотранспортлар ҳаракатланиши учун алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этилади

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизматининг маълум қилишича, Автобус, йўналишли такси, те...

'Пойтахтдаги 10 та кўчада махсус автотранспортлар ҳаракатланиши учун алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этилади'ning rasmi

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизматининг маълум қилишича, Автобус, йўналишли такси, тез тиббий ёрдам, ўт ўчирувчи машиналар ҳаракати учун Тошкент шаҳридаги 10 та кўчаларда алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Бунда, 

1.  Бобур кўчаси (Халқаро аэропорт бекатидан Сеул кўчаси кесишмаси);

Бобур кўчаси

2.  Фурқат кўчаси (Сеул кўчасидан Ислом Каримов кўчаси кесишмаси);

Фурқат кўчаси

 

3. Кичик ҳалқа айланма йўли (Шота Руставели кўчасидан Фарход кўчаси кесишмаси);

4. Фарход кўчаси (Кичик ҳалқа айланма йўлидан Лутфий кўчаси кесишмаси);

5.  Лутфий кўчаси (Фарход кўчасидан Муқимий кўчаси кесишмаси);

Лутфий кўчаси

6. Муқимий кўчаси (Лутфий кўчасидан Шота Руставели кўчаси кесишмаси);

Лутфий кўчаси

7. Фарғона йўли кўчаси (Қўшкўприк кўчасидан Қўйлиқ ота кўчаси кесишмаси);

Фарғона йўли кўчаси

8. Истиқбол кўчаси (Нукус кўчасидан Шаҳрисабз кўчаси кесишмаси);

Истиқбол кўчаси

9.  Аҳмад Дониш кўчаси (Тошкент ҳалқа айланма йўлидан Нурафшон кўчаси кесишмаси);

10.  Себзор кўчаси (Нурафшон кўчасидан Абдулла Қодирий кўчаси кесишмаси)га қадар алоҳида йўлаклар ажратиш кўзда тутилмоқда.

Себзор кўчасиЖАҲОН ТАЖРИБАСИ

 

" Тошкент шаҳрида йўловчиларни самарали ташиш учун шаҳар ичидаги автобусларни манзилига белгиланган вақтда ва тезда ҳаракатланиши ҳозирги кунда, жамоат транспортининг асосий мезонлардан бири ҳисобланади. Буни амалга ошириш учун, одатда «Автобус» ёки деб «А» деб номланадиган махсус ажратилган йўлларни жамоат транспорти учун белгилаш режалаштирилмоқда.

Махсус йўналишларни яратишнинг асосий омили - автобуслар ҳар доим ҳам ўз тўхташ жойларига белгиланган вақтда етиб бориши ва тирбандликларга тушиб қолмасликларига эрилишилишидир. Шу билан бир қаторда,  автобусларни ҳаракатланиш вақтида бошқа енгил машиналарга ҳалақит қилмасликларини ҳам таъминлайди.

Шу билан бирга, мазкур йўлаклар жамоат транспортида ҳаракатланиш вақтини олдиндан айтиб берилиши имкониятини янада оширади, бундан ташқари, жамоат транспортининг жозибадорлигини ошишига ҳам сабаб бўлади. Шунингдек ажратилган қатнов йўллари жадвалга риоя қилган ҳолда, йўловчиларни шаҳарнинг бир нуқтасидан бошқа бир нуқтасига тезкорлик билан етиб олишлари имкониятини яратади", дейилади Ахборот хизмати хабарида.

 

Тирбандликларни бартараф этиш ҳамда йўловчиларни ўз вақтида ташиш билан бир қаторда, ажратилган чизиқлар фавқулоддаги хизмат машиналари (тез тиббий ёрдам ва ўт ўчириш транспорт воситаларининг) ишларини тезкорлик билан бажаришига ёрдам беради.

Таъкидланишича, алоҳида ажратилган йўлакларда шахсий автоуловни бошқариш таъқиқланади.

Шунингдек, йўналишли такси, махсус такси хизматлари ҳамда велосипед орқали ҳаракатланувчилар белгиланган қоидаларга асосан мазкур йўллардан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилиб бориладиган сўровномаларда фаол иштирок этишингиз сўралмоқда.


 

    Бошқа янгиликлар