АсосийСПОРТ

Вазир ғиждувонлик спортчиларни тақдирлади

Хабарингиз бор, айни кунларда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Бухоро вилоя...

'Вазир ғиждувонлик спортчиларни тақдирлади'ning rasmi

Хабарингиз бор, айни кунларда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Бухоро вилоятида бўлиб турибди. Ташриф давомида вазир вилоятдаги спорт иншоотларининг ҳолати, аҳоли орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш даражаси, янги спорт базалари ва спорт муассасаларида тарбияланаётган ёшларнинг шароитлари билан танишди. Бу ҳақда Вазирлик Ахборот хизмати хабар қилди. 

Жумладан, Ғиждувон туманидаги Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ҳам бўлди. Ташриф давомида D.Nabiyev мактаб-интернатда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ва дарс жараёнлари билан яқиндан танишди. Шунингдек, мактаб-интернатда амалга ошириладиган муҳим режалар ҳақида суҳбатлашилди.

Куннинг 2-ярмида эса профессионал футбол мактаблари ўртасидаги Ўзбекистон кубогида муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган мактаб-интернат ўқувчилари Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев томонидан медаль, диплом ва спорт формалари тақдим этилди. Бу рағбат эса эртамиз эгаларини янги ғалабалар сари руҳлантиришига асло шубҳа йўқ.

Бундан ташқари, тадбирда "Ғиждувон ПФК" хусусий футбол жамоаси раҳбари Маъмуржон Отақулов ҳудудда футболни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишдаги улкан хизматлари учун "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Таъкидлаш керак, хусусий тадбиркор Маъмуржон Отақулов туманда футбол спорт турини ривожлантириш мақсадида ўз ҳисобидан ҳомийлик ёрдами кўрсатиб келмоқда. Янги мавсумда “Ғиждувон ПФК” Ўзбекистон 1-лига мусобақаларида қатнашишни мақсад қилган.

    Бошқа янгиликлар