АсосийSport

«Рома»даги ички низолар туфайли клуб мураббийи Фонсека истеъфога чиқарилиши кутилмоқда

'«Рома»даги ички низолар туфайли клуб мураббийи Фонсека истеъфога чиқарилиши кутилмоқда'ning rasmi

Римнинг «Рома» клуби бош мураббийи Паулу Фонсека раҳбарият томонидан истеъфога чиқарилиш кутилмоқда.

Corriere dello Sport’нинг ёзишича, А Серия 19-тури доирасидаги «Специя»га қарши баҳсда «Рома» мағлубиятга учраса, Фонсека истеъфога чиқарилиши аниқ. Рим клуби хўжайини Дэн Фридкин жамоага янги бош мураббийни таклиф этмоқчи. Клуб эгаси футболчилар ва мураббий ўртасидаги келишмовчиликлар жамоанинг зарарига ишлашидан хавотирда.

Фонсеканинг ўрнига Массимилиано Аллегри ва Вальтер Мадзарри номзодлари кўриб чиқилган. Раҳбарият ушбу мураббийдан бирини танламоқчи.

Аввалроқ, Фонсека билан келишмовчилик туфайли жамоа сардори Эдин Жеко захира ўриндиғига қолдирилиб, ундан сардорлик боғичи олиб қўйилгани хабар берилганди. Мураббий клуб раҳбариятига Жекони бошқа клубга сотилишига қарши эмаслигини маълум қилган. Босниялик футболчининг агенти Эдинга янги клуб изламоқда. Шунингдек, Мхитарян ва Педро ҳам «Рома»нинг «Специя»га қарши ўйинида қайдномадан ўрин олмаган.

    Бошқа янгиликлар