1

1,8 миллиард сўмлик имтиёзларни ноқонуний қўлга киритмоқчи бўлган қонунбузарлар фош қилинди

ЖИНОЯТ 24.01.2021, 09:10
Теглар: Божхона
1,8 миллиард сўмлик имтиёзларни ноқонуний қўлга киритмоқчи бўлган қонунбузарлар фош қилинди

Давлат божхона қўмитаси Коррупсияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бошқармаси ва Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан сохта ҳужжатлар билан импорт операсияларини амалга оширадиган “тадбиркорлар”нинг божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уриниши ўз вақтида фош этилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Божхона қўмитаси Aхборот хизмати хабар берди.

Фуқаролар Д.Ш. ва Ш.Х.лар Хитойда ишлаб чиқарилган, сиқилган газда ҳаракатланувчи 2 та “НОWО” русумли автомашинани расмийлаштириш учун Фарғона вилояти божхона бошқармасида “Божхона омбори” божхона режимига расмийлаштиришади.

Бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги “Ҳудудларда кўп қаватли бинолар қуриш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4718-сон қарорига мувофиқ дизел ёнилғисида ҳаракатланувчи юк автомашиналарини 2021 йил 1 январгача бўлган муддатда республикамизга импорт қилишда имтиёз қўлланилишини билиб қолган уддабуронлар, 1,8 млрд. сўмлик имтиёзни қўлга киритиш мақсадида автомашиналарни “реекспорт” божхона режимига расмийлаштириб, қинғир режасини амалга ошириш учун мамлакатимиздан қайта олиб чиқиб кетишади.

Орадан 1 ой вақт ўтиб, уддабурон шахслар автомашинадаги газ баллонларини ечиб, автомашинага ёнилғи бакини ўрнатиб, автомашинанинг мотор қисмини эса сиқилган газда эмас балки дизел ёнилғисида ҳаракатланишга вақтинчалик ўзгартириб қайта олиб киришади.

Табиийки ҳужжжатлар ҳам шу йўсинда сохталаштирилади.

Қонунбузарлар жиноий қилмишини яшириш мақсадида автомашиналарнинг сохта ҳужжатларини “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига тақдим этади.

Расмийлаштирув жараёнида Давлат божхона қўмитасидаги махсус дастурлар ва Ситуасион марказдаги маълумотлар, шунингдек ушбу 2 та юк автомашиналарининг идентификасион белгилари орқали мазкур автомашиналар  илгари юртимиздан реекспорт қилингани маълум бўлди.

Ҳозирги кунда двигатели дизел ёнилғисида эмас, аслида сиқилган газда ҳаракатланувчи умумий қиймати 2 миллиард сўмлик автомашиналар вақтинча сақловга олинди ва божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддасининг 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, Давлат божхона қўмитасининг тегишли таркибий тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида хорижда ишлаб чиқарилган машиналарни импорт қилишда сохта ҳужжатлар тайёрлаб бераётган шахслардан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинган.

Ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида ушбу қонунбузар шахсларнинг иш жойлари кўздан кечирилганида товарларнинг сохта йўл юк кузатув ҳужжатларини тайёрлашда фойдаланиладиган комптер техникалари ҳамда қўшни давлат идораларига тегишли бўлган 10 дан ортиқ муҳр ва штамплар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги жиноий гуруҳнинг бошқа аъзоларини ҳамда ноқонуний хатти-ҳаракатларини аниқлаш ва чек қўйиш мақсадида тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Шарҳлар

Тошкентда 175 миллион сўмлик жами 25 минг қути тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди (фото)

30.09.2022, 19:13

Бугун, 30 сентябрь куни Тошкент ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 175 миллион сўмлик жами 25 минг қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди. Божхона ходимлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари...
"Фарғона халқаро аэропорти" чегара-божхона пости бошлиғи қўлга олинди

08.07.2022, 12:01

Фарғона аэропортидаги божхоначиларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га ДХХ матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, "Фарғона халқаро аэропорти" чегара-божхона пости бошлиғи вазифасини бажарувчи А.С....
«Андижон» божхона пости бошлиғи ва унинг икки ходими ҳибсга олинди (видео)

07.04.2022, 13:47

Хабарингиз бор, 2022 йил 17 февраль куни Президент божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва коррупциядан холи соҳага айлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказиб,  Давлат божхона қўмитасига...
Андижонда ноқонуний косметика воситалари аниқланди

14.12.2021, 21:50

Божхона органлари томонидан товар моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ишлари тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда.Хусусан, Андижон аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро З.Ў....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1