АсосийСПОРТ

Маҳмуд Мурадов рақибини нокаут эвазига мағлубиятга учратди (видео)

Бугун UFC 257 турнири доирасида Маҳмуд Мурадов америкалик Эндрю Санчесга (12-5) қарши окта...

'Маҳмуд Мурадов рақибини нокаут эвазига мағлубиятга учратди (видео)'ning rasmi

Бугун UFC 257 турнири доирасида Маҳмуд Мурадов америкалик Эндрю Санчесга (12-5) қарши октагонга чиқди.  Жанг Тошкент вақти билан бугун эрта тонгда ўтказилди ва  Маҳмуд Мурадов рақибини нокаут эвазига мағлубиятга учратди.

Ушбу ғалабаси билан Маҳмуд Мурадов энг яхши иштирокчиларга аталган бонусни қўлга киритди, дея хабар бермоқда Go Sport!.

UFC 257 энг яхши иштирокчиларига аталган бонуслар эълон қилинган. Унга кўра, Дастин Порье, Майкл Чендлер, Марина Родригес, Маҳмуд Муродовга қўшимча 50 минг доллар пул берилади.

Эслатиб ўтамиз, Санчес ММАда жами 17та жанг ўтказиб 12та ғалаба қозонган. 5 марта мағлубиятга учраган. У UFC турнирларида 10та жанг ўтказган бўлиб 7та ғалаба ва 3та мағлубият қайд этган.

 

 

 

    Бошқа янгиликлар