АсосийЖАМИЯТ

Сурхондарёда "Дамас" ҳаракатланаётган поезд билан тўқнашди

16 январь куни Тангимуш ва Оқжар станциялари оралиғидаги темир йўл кесишмасида йўл-транспо...

16 январь куни Тангимуш ва Оқжар станциялари оралиғидаги темир йўл кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар бермоқда. 

“Дамас” автомобили светофорнинг қизил чироғига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлиб, “Тошкент-Термиз” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 080 йўловчи поездининг ён томонига урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автомашина ҳайдовчиси 1995 йилда туғилган С.Х. олган жароҳатлари туфайли касалхонага етказилди. Бироқ унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, ҳайдовчи ҳаётдан кўз юмди. Поезд воқеа жойида 13 дақиқа туриб, ҳаракатини давом эттирди. Поезд йўловчилари орасида қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ.  

 

    Бошқа янгиликлар