АсосийJamiyat

Чет элда ишлайдиган ҳамюртларимиз қандай пенсия олади?

'Чет элда ишлайдиган ҳамюртларимиз қандай пенсия олади?'ning rasmi

Чет элда ишлаган фуқароларга қандай шартларга кўра меҳнат стажи қўшилади? Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ахборот хизмати маълумот берди

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун - ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ёлланма (битим) асосда чет элда ишлаганлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколат берган органлар меҳнат дафтарчасига киритган қайдномаларга қараб аниқланади.

Чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чет элдаги иши Ўзбекистон Республикасида ишланганига тўғри келадиган стажнинг 1/3 ҳиссасидан ошмаган миқдорда стажга қўшилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар