1

У шунчаки шаҳар эмас... Ёхуд дунёни ўзига ром этган Истанбулнинг сири нимада? (фоторепортаж)

ЖАМИЯТ 26.01.2021, 10:47
Теглар: Фото, Туркия
У шунчаки шаҳар эмас... Ёхуд дунёни ўзига ром этган Истанбулнинг сири нимада? (фоторепортаж)

Туркия маданият ва туризм вазирлиги томонидан ўзбекистонлик журналист ва блогерлар учун Истанбул, Анталия ва Кападокия шаҳарларига навбатдаги саёҳат уюштирилди. Айни пайтда ўзбекистонлик ОАВ ходимлари, хусусан, "darakchi.uz" журналисти ҳам афсанавий Истанбул шаҳрида бўлиб турибди. Саёҳатимизнинг илк куни, албатта дунёнинг энг қайноқ нуқталаридан ҳисобланган Истанбул марказий кўчаларида бўлди.

Асрлар мобайнида Истанбулда бир нечта маданият из қолдирган. Бугун уларнинг таъсирини ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин, бунинг учун шунчаки, шаҳар кўчалари бўйлаб юриш кифоя: Султон Аҳмет ва ХIХ асрдаги Eвропани эслатувчи оқланган Бейоглунинг муқаддас жойларидан тортиб, замонавий Нишанташи кварталигача, Кадикойдаги клублар ва Бешиктошнинг футболни севадиган кўчалари... Бу масканга келганларнинг ягона иқрори: Истанбул - бу шунчаки шаҳар эмас, балки бир нечта шаҳар, ёки шаҳарларнинг шаҳари.

Шаҳар кўчалари бўйлаб айланар экансиз, Сиз қизиқарли акциялар ва йирик чегирмалар асосида буюмлар сотиб олиш имконига эга бўласиз. Шунингдек Истанбулда ҳали кўриб улгурмаган тадбирлар иштирокчисига айланасиз. Савдо фестивали, тарихий мерос, бой маданият, тансиқ таомлар, савдо ва битмас туганмас кўнгилхушликларни Истанбул шаҳри бир-бирига боғлайди. Ёруғ ва ранг-баранг кўчалар, йирик савдо мажмуаларида сиз ўзингизга ёққан нархларда барча нарсаларни топишингиз мумкин, ҳар хил сюрпризлар эса саёҳатнинг ажралмас қисми бўлиб қолади.

Шаҳарда озодалик ва тартиб мужассам. Одамлар билан гавжум марказий кўчаларда мушук ва итларинг учраши ва уларнинг инсонлардан чўчимай юриши оддий ҳолат экан. Сиз уларга яқин боришингиз, бемалол эркалатишингиз ёки уларни бирор егулик билан меҳмон қилишингиз мумкин.

Истанбул марказий кўчалари бир вақтнинг ўзида ҳам ташриф буюрувчилар ва истеъмолчилар учун, ҳам енгил машиналар учун ҳаракат йўли ҳисобланади. Шунингдек, трамвайлар қатнови ҳам йўлга қўйилган. Бироқ, ҳеч қачон фуқароларни четга чиқишга ундайдиган, қулоқни қоматга келтирувчи сигналлар, йўлдан ўтиб қолишга ҳаракат қилаётган фуқаролар ёки трамвай йўлини тўсиб қўйган бирор ҳолатга дуч келмайсиз. Гарчи, гавжум кўча бўлсада, ҳаммаси жуда чиройли ва тартибли.

Нега номи Истанбул?

Шаҳар номи билан боғлиқ ва бир-бирига боғлиқ бўлмаган кўплаб ҳикоялар ва афсоналар мавжуд. Истанбул турли вақтларда Византия, Константинопол, Константине, Аситане (форсча Аситане - пойтахтларнинг пойтахти), Дўрилхилафе ва Дерсаадет (Дерсаадет - саодат, бахт эшиги) деб номланган.

Шундай маълумотлардан бири: юнонистонлик Мелики Тимошнинг исми Истанбул бўлган. Ўғли ҳукмронлигининг тўрт йилида шаҳар қурилишида ишлаган. Бироқ, унинг қурилишини Истанбулга келган Константин тугатади ва шаҳарни ўз номи билан чақиради. Маълум муддат тарихда шаҳар Истинболин деб ҳам номланган. 

Истанбулда қурилган 7 та тепалик туфайли уни муҳташам Босфор орқали Осиё ва Европа қисмларига ажратган ва Олтин Ҳорн кўрфази туфайли шаҳар ноёб бўлиб келган ва ноёб бўлиб қолаверади.

Биз эса Истанбулдаги энг диққатга сазовор масканлар ва қадимий обидалар бўйлаб саёҳатимизни давом эттирамиз. 

Фарида Эгамбердиева, Туркия-Истанбул

 

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Эрдўған Ироқ билан муносабатларда бурилиш нуқтаси борлигини маълум қилди

22.04.2024, 20:57

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ироққа ташрифи ва унинг доирасида имзоланган келишувлар Туркия-Ироқ муносабатларида янги бурилиш нуқтаси бўлишига ишонч билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари Ироқ...
Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

21.04.2024, 15:36

Туркия ҳудудида бўлган ўзбекистонликлар огоҳликка  чақирилди. Бу ҳақда Истанбул Бошконсулхонаси хабар берди. Хабар берилишича, Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликнинг навбатдаги турларидан бири:онлайн савдо орқали берган буюртмани...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1