АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда Марказий банкнинг Исломий молия кенгаши ташкил этилди

Кенгаш таркибига ислом ҳуқуқи ва молия соҳаси бўйича беш нафар мутахассис киритилди.

'Ўзбекистонда Марказий банкнинг Исломий молия кенгаши ташкил этилди'ning rasmi

Ўзбекистонда исломий молия фаолияти билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштирувчи Марказий банкнинг Исломий молия кенгаши ташкил этилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, кенгаш исломий банк хизматларини кўрсатувчи тижорат банклари, исломий молиялаштириш хизматларини тақдим этувчи микромолия ташкилотлари, Омонатларни кафолатлаш агентлиги ҳамда Марказий банк назорати остидаги бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи коллегиал орган ҳисобланади.

Кенгаш таркиби ислом ҳуқуқи ва молия соҳасидаги билимларга эга бўлган беш нафар аъзодан шакллантирилган.

Унга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси Саиджамол Масайитов раис этиб тайинланди. Раис ўринбосари лавозимига эса Фатво маркази бош мутахассиси Муҳаммадаюбхон Ҳомидов тайинланган.

Шунингдек, Фатво маркази мутахассислари Ҳикматилла Тоштемиров ва Абдуллатиф Турсунов, шунингдек, Orient Audit Group аудиторлик компаниясининг бошқарувчи ҳамкори Ахроржон Саъдуллаев ҳам кенгаш аъзолари этиб тасдиқланган.

    Бошқа янгиликлар